9 февраль куни Фаол фуқаролар умуммиллий фестивали доирасида Фарғона давлат университетида Дўстлик, миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик маркази очилди.
Марказ Фарғона водийсидаги чегара олди ҳудудлар салоҳиятини оширишга қаратилган турли тадбирлар ўтказиш учун майдон сифатида фойдаланилади, шунингдек, ёшлар ва соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш, янги билимлар бериш ҳамда мулоқот ва мунозара муҳитини яратиш учун хизмат қилади.
Марказ Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Марказий Осиёда бағрикенглик ва тинчлик йўлида трансчегаравий ва соҳалараро мулоқот” лойиҳаси доирасида ташкил этилди. Мазкур лойиҳа Конрад Аденауэр номидаги жамғарма бошчилигидаги консорциум билан учта мамлакатдаги ҳамкорлари — “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати (Ўзбекистон), “BIOM” экологик ҳаракати (Қирғизистон) ҳамда “Гендер ва тараққиёт” жамоат ташкилоти (Тожикистон) томонидан амалга оширилмоқда.