Фарғона вилоятининг қўшни давлатлар билан чегарадош бўлган Қувасой шаҳрининг “Валик” ва Фарғона туманининг “Оқбилол” маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари билан учрашув бўйича маълумот.
“Марказий Осиёда тинчлик ва бағрикенглик йўлида чегаралараро кўп томонлама мулоқот” лойихаси доирасида "Яхши қўшнилар ва тинчлик ўрнатиш сармоячиси" ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун молиявий ва эксперт ёрдамини олиш учун Фарғона водийсининг чегарадаги маҳаллий жамоалари ўртасида очиқ танлов ўтказилди. Танловда Фарғона вилоятининг қўшни давлатлар билан чегарадош бўлган Қувасой шаҳрининг “Валик” ва Фарғона туманининг “Оқбилол” маҳалла фуқаролар йиғинлари ғолиб деб топилди.
Жорий йилнинг 10 август куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ижрочи директори А.Маматханов, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Н.Элчиева ҳудудий бўлинма бош мутаҳассиси Д.Тешабоевлар мазкур маҳалла фуқаролар йиғинларига ташриф буюришди ва маҳалла раислари ҳамда раис ўринбосарлари билан учрашувлар ўтказилди.
Учрашувда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ижрочи директори А.Маматханов томонидан лойиҳ